Қимматли қоғозлар бозорида ягона дастурий техник таъминоти хизматларидан фойдаланиш учун янги ТАРИФЛАР СИЁСАТИ

04.07.2022

“Фонд бозорининг aхборот-ресурс мaркaзи” давлат унитар корхонаси уюшган биржадаги савдолар ҳажмини ошириш ҳамда уюшмаган биржадан ташқари савдолар ҳажмини камайтириш ва уюшган биржадаги савдоларига йўналтириш мақсадида ягона дастурий техник таъминоти (кейинги ўринларда
- ЯДТК) хизматларидан фойдаланиш учун янги тарифлар сиёсатини тасдиқлади.

Мазкур янги тарифлар сиёсатида “Тошкент” Республика фонд биржасида акциялар билан амалга ошириладиган савдолар учун йиғим миқдорини 10 баробарга, акциялар билан репо савдоларини ҳамда облигациялар билан савдоларни амалга ошириш учун йиғим миқдорларини
20 баробарга пасайтириш кўзда тутилган.

Шунингдек, уюшмаган биржадан ташқари бозорда олди-сотди савдоларини ҳамда ҳадя битимларини амалга ошириш учун йиғим миқдори 150 баробарга оширилганлигини ва қолган 15 турдаги битимлар бўйича қўшимча тарифлар белгиланганлигини маълум қиламиз.

Шу муносабат билан, мазкур янги тарифлар сиёсати 2022 йил
1 августдан кучга киришини ҳамда янги тарифлар сиёсати билан www.kapitalbozori.uz ҳаволаси орқали танишишингиз мумкинлигини маълум қиламиз.